
ЦСКА собиқ футболчиси: Файзуллаев ярим ҳимоячиси сифатида нолга тенг, у арзон мураббо
Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияда муваффақият қозонишига шубҳа қилмоқда.
Аввалроқ, ЦСКА ярим ҳимоячиси 7.5 миллион евро ва бонуслар эвазига Истанбул Башакшеҳирга ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
"Майли, Файзуллаев кетсин. У Туркия чемпионатига мослашиб кета олмайди. Сабаби, Аббоснинг жуссаси жуда кичик. Аввал у рақиб жарима майдончасида хавфли эди. Дриблинг эвазига ёриб кириб, зарба бера оларди. Ҳозир эса дам олмоқда.
Файзуллаев ҳозир чаққон супурги, унда бирор қизиқарли жиҳат йўқ. Ярим ҳимоячи сифатида у нолга тенг. У ақл билан ўйнамайди ва Европа клубларида тўп тепа оладиган даражада эмас. Туркияда эса ўртамиёна жамоаларда ҳаракат қилиши мумкин.
Сиз уни арзон мураббийо дейишингиз мумкин, аммо чаққон супурги ибораси кўпроқ мос келади", - деди ЦСКА ва СССР терма жамоаси собиқ футболчиси.
Comments