Туринликлар “Рома” юлдузини “Челси”нинг пулига олади

  • 02 Jul 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти “Рома” ҳужумкор футболчиси Николо Дзаньолони трансфер қилиш фикридан қайтгани йўқ.

Tecno

Туринликлар 22 ёшли ўйинчини олиш учун римликларга турли вариантларни тақдим қилди. Бироқ томонлар ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.

“Рома” ўз етакчиларидан бирини 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр. “Ювентус” бошқа вариантлар иш бермаганидан кейин талаб қилинаётган суммани тўлашга мажбур бўлади.

“Ювентус” Дзаньолонинг трансферига пулни “Челси”дан олишни мўлжаллаб турибди. “Аристократлар” Турин клубида тўп тепаётган нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтни сотиб олмоқчи. Агар бу трансфер амалга ошса, Дзаньоло учун ҳам пул топилган бўлади.

Comments

You must be logged in to commet!