
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшеҳир" мавсумни дуранг билан бошлади. Шомуродов чемпионатдаги дебют учрашувини ўтказди
Туркия Суперлигасининг биринчи туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" - "Кайсериспор" клублари иштирокидаги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб тўқнашувнинг 41-дақиқасида Иван Брнич ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу голда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўзининг саъй-ҳаракатлари билан иштирок этди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасига келиб эса "Кайсериспор" футболчиси Мигель Кардозу ҳисобни тенглаштирди. Мазкур вазиятдан сўнг "Башакшеҳир" мураббийи Шомуродов ва яна 2 та ўзгариш қилиб, футболчимизни захира ўриндиғига олди.
Маълумот ўрнида, истанбулликлар ушбу ўйиндаги 1 очко билан 9-ўринда бормоқда.
- Turkey - Super Lig
- Regular Season

İstanbul Başakşehir
- Ivan Brnic 41'
Finished
1
:
1
17.08.2025 23:30

Kayserispor
- Miguel Cardoso 68'
Comments