Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол ва ассист қайд этган учрашувда "Истанбул Башакшеҳир" ишончли ҳисобда рақибини енгди
Туркия Супелигасининг 16-туридан ўрин олган баҳсда "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Самсунспор"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Беллашувнинг биринчи бўлимида мухлислар гол кўришмади. 66-дақиқада эса Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ҳужумчиси ва сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 83-дақиқага келиб, Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Бертуг Йилдирим фарқни иккитага етказиб қўйди ва ўйинга нуқта қўйди.
Аббосбек Файзуллаев 67-дақиқада захирага олинган бўлса, Элдор Шомуродов 87-дақиқада алмаштирилди.
Маълумот ўрнида, "Истанбул Башакшеҳир" мазкур ғалабадан сўнг очколар сонини 20 тага етказиб олиб, 8-ўринга кўтарилди.



Comments