Туркманистон - Ўзбекистон ўйинини япониялик ҳакамлар бошқариб боради

Миллий терма жамоа ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Туркманистонга қарши учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам – Ҳироюки Кимура. Унга қанотларда ҳамюртлари Кота Ватанабе ва Такуми Такаги ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ҳироки Касаҳарага топширилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да "Ашхобод" стадионида старт олади.

 

Comments

You must be logged in to commet!