Тухель “Реал” юлдузини чақиряпти

  • 30 Jun 21:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида “Реал”дан кетиш пайида юрган Рафаэль Варанни Лондонга кўчириб келмоқчи.   

Tecno

Бош мураббий талабига кўра, клуб мутасаддилари франциялик ҳимоячининг агентлари билан учрашди. 

Рафаэль Варанга “Манчестер Юнайтед” ҳам анчадан бери кўз тикмоқда ва ёзда уни олиш учун расмий таклиф юбориши кутиляпти.

“Реал” бу ҳимоячини осонликча қўйиб юбормайди. Варан мадридликларнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмаяпти. Шу боис “Қироллик клуби” 28 ёшли ўйинчисини 70 миллион еврога баҳолаяпти.

Агар Варанни олиш имкони бўлмаса, Томас Тухель “Вильярреал” етакчиси Пау Торресни трансфер қилишга уриниб кўради.

Comments

You must be logged in to commet!