 
                Тухельнинг 2-ўйинида "Челси" ишончли ғалабага эришиб, 4 поғона юқорилаб олди!
Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Бёрнли" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Томас Тухель шогирдлари ишончли ҳисобда ғалабага эришди.
Ўйинда урилган 2 голга жамоанинг 2 ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ҳамда Маркос Алонсо муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг "Челси" ўз очколари сонини 33 тага етказиб олган ҳолда 11-ўриндан 7-ўринга кўтарилиб олди.
- 90+4' Учрашув якунланди! Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат! 
- 90+2' Вернер офсайдда қолиб кетди. 
- 90+' 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 90'Рис Жеймс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади. 
- 87' Мумбонго офсайдда қолиб кетди. 
- 84' ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Алонсо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! 2-0! 
- 83'Пулишичнинг зарбасини Ник Поуп қайтарди! 
- 80' "Челси"да ўзгариш: Мейсон Маунт ўрнига Кай Хаверц майдонга тушди. 
- 77' "Бёрнли"да ўзгариш: Жоэль Мумбонго ўрнига Робби Брейди ўйинга қўшилди. 
- 75'Рис Жеймс жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди! Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 
- 73' "Челси"да ўзгариш: Хадсон-Одои ўрнига Рис Жеймс ўйинга қўшилди. 
- 71'Уххх!!! Пулишичччч!!! У ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади! Гол бўлиши мумкин эди. 
- 69'Мейсон Маунт хавфли вазиятдан унумли фойдалана олмади. Тўп олдириб қўйилди. 
- 66'Каллум Хадсон-Одои жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, ҳимоячилар уни узоқлаштиришди. 
- 63'"Бёрнли" футболчиси Жек Корк қўпол подкати туфайли огоҳлантирилди. 
- 62' Крис Вуд ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Йоханн Гудмунссон ўйинга қўшилди. 
- 61' Крис Вуд майдонда тиббий ёрдам олмоқда. 
- 60' Эшли Вествуд Вернерга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 
- 59'Каллум Хадсон-Одои жарима зарбаси ичига тезлик билан ёриб кирди ва зарба берди! Тўп рикошетдан сўнг дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди! 
- 58' "Бёрнли" аъзоси Дуайт МакНил бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. 
- 57' Ўзгариш: Матей Видра ўрнига Жей Родригес ўйинга қўшилди. 
- 56'Эшли Вествуд дарвозага зарба берди, ҳимоячи уни қайтариб юборди. Ҳакам бурчакни кўрсатди. 
- 54'"Челси" рақиб жарима майдони атрофида хавфли ҳужумлар ташкил этишмоқда. 
- 51' Позицион ҳужум якунида Хадсон-Одои қанотдан тўпни жарима майдони марказидаги Вернерга етказди, Тимонинг бош билан берган зарбасини эса Поуп қайтарди! 
- 50' Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ажойиб тарзда ўйинга киритиб берди, дарвозабон тўпга ҳаммадан эрта эга чиқди. 
- 48' Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади. 
- 47'Маркос Алонсо жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Вернер берган зарбани ҳимоячи ташқарига чиқариб юборди. 
- 46' "Челси" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Темми Абрахам ўрнига Кристиан Пулишич ўйинга қўшилди. 
- 46' 2-бўлим бошланди! 
- 45'Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз. 
- 45+2' Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча, "Челси" устун. Танаффус. 
- 45+1'Крис Вуд жарима зарбасидан тўпни ичкарига етказди, ҳимоячилар яхши жамоавий ўйин кўрсатиб тўпни узоқлаштиришди. 
- 45+' Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 44'Мейсон Маунт ўз шериги Тимо Вернер билан "девор" услубида чиройли ўйнаб, рақибларини ортда қолдиришмоқда. 
- 43'"Челси" тўпни назорат қилган ҳолда хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этмоқда. 
- 40' ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Хадсон-Одоининг узатмасини Аспиликуэта дарвозага михлаб қўйди! 1-0! 
- 38'Хадсон-Одоининг узатмаси блокланди. 
- 36'Вернер худди боягидек зарба берди, бироқ унга яна куч етишмади. Поуп уни осонгина қайтарди. 
- 35'"Бёрнли" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади. Тўп аутга чиқиб кетди. 
- 34'Маунттт!!! Жарима майдончаси марказидан туриб берилган зарба дарвозадан анчагина юқорилаб кетди! 
- 34'Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечмоқда. 
- 33'Тимо Вернер жарима майдончаси ичида 1 футболчини ортда қолдирди, бироқ якунда зарба беролмади. Поуп тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради. 
- 32'Аспиликуэтанинг узатмасини Ник Поуп эгаллаб олди, Алонсо зарба бера олмади. Қарши ҳужум. 
- 31'Зарбалар бўйича статистика: 7-0! 
- 29'Маркос Алонсо жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ Хадсон-Одои зарба бера олмади. Тўп "Бёрнли"га қайтди. 
- 26'Маркос Алонсонинг бош билан берган зарбаси дарвозадан бироз юқорилаб кетди. 
- 25' Меҳмонлар аъзоси Дуайт МакНилл офсайдда қолиб кетди. 
- 23'"Бёрнли" футболчиси Метью Лоутоннинг жарима майдони ичига амалга оширган узатмаси хавфли вазият ҳосил қилди, бироқ Тиаго Силва қаҳрамонлик эвазига жамоасини сақлаб қолди. 
- 20'"Челси" тўпни ўртача темпда назорат қилмоқда. 
- 18'Абрахам ва Тарковски бир-бири билан тортишиб кетди, ҳакам уларни оғзаки огоҳлантирди. 
- 17'Вернернинг жарима майдони ичига узатмаси омадсиз чиқди. 
- 15'Маунт тўпни Ковачичга оширди, жарима майдони ташқарисидаги Матео эса кучли ва аниқ зарба берди, бироқ дарвозабон учун бу зарба қийинчилик туғдирмади. 
- 14' Тимо Вернер жарима майдони чизиғи устидан зарба нуқтасига келди ва айланма зарба берди, Ник Поуп уни осонгина қайтарди. 
- 13'Маунт ўткир бурчакдан жарима зарбасини ижро этди, иккинчи қаватда "Бёрнли" футболчилари устунроқ. 
- 12' Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар уни қайтарди, Маунт тўп билан. Ҳимоячи унга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 
- 11'Каллум Хадсон-Одои жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб зарба берди, рикошетдан сўнг тўп майдонни тарк этди. 
- 9'Маунт жарима майдони ичига узун кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни қайтарди. 
- 7'Мейсон Маунт жуда яхши ўйнади, дриблинг билан 2 футболчи ортда қолдирилди ва якунда берилган зарба дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 
- 6'Хадсон-Одоининг жарима майдончаси ташқарисидан берган хавфли зарбасига аниқлик етишмади. Тўп дарвозадан ўйинга киритилади. 
- 5'Матео Ковачич жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, "Бёрнли" посбони Ник Поуп эса тўпга эрта эга чиқди. 
- 4'"Челси" тўпни назорат қилмоқда. Позицион ҳужум майдон марказидан бошланяпти. 
- 2'"Бёрнли" футболчиси Эшли Вествуд қўпол ўйин кўрсатди ва бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. 
- 1' Бош ҳакам ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди. "Челси" футболчилари ўйинни бошлаб берди. 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида. 
- 0'Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 21-туридан ўрин олган "Челси" - "Бёрнли" баҳсига хуш келибсиз. Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради. 



Comments