U-17 Жаҳон чемпионати чемпиони номи маълум
Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етди.
Қатарнинг “Эспайр” академияси майдонларида ўтказилган ўсмирлар мундиали якунланди. Финал баҳсида Европа қитъасининг икки кучли жамоаси, Португалия ва Австрия терма жамоалари баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган учрашувда Роналдунинг ватандошлари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Португалларнинг ягона голига Кабрал муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Португалия ўсмирлари ўз тарихида илк бор ўсмирлар мундиали ғолиби бўлди.



Comments