U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари тақвими тасдиқланди

BEPUL PROPAN

Мазкур мусобақа финал босқичининг мезбони – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Саудия Арабистонида ўтказиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси саралаш ўйинларининг тақвимини тасдиқлади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиб улгурган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ноябрь ойида Саудияда қуйидаги рақиблар билан майдонга тушади: 

 
U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаши

“F” гуруҳи

Саудия Арабистони

Ўзбекистон

Ҳиндистон

Афғонистон

6 ноябрь

21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон

18:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон

8 ноябрь

18:05 | Афғонистон – Ўзбекистон

21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь

21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон

18:05 | Ҳиндистон – Афғонистон

Барча учрашувлар Хобар шаҳридаги “Шаҳзода Сауд бин Жалави” стадионида ўтказилади.  

Comments

You must be logged in to commet!