Уго Льорис рекордни янгилади

  • 03 Jun 11:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис Уэльсга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Ўйин французларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Эътиборлиси, кечаги учрашув "Тоттенхэм"нинг 34 ёшли дарвозабони учун Франция терма жамоаси сардори сифатида ўтказган юбилей 100-ўйини бўлди. Шу тариқа, Льорис бу борада терма жамоанинг рекордини янгилади.

Терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Дидье Дешам ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди. У Франция терма жамоасида сардорлик боғичи билан 54 та учрашув ўтказган.

Уго Льорис Франция терма жамоаси сафида 2008 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 124 та учрашувда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!