Улуғбек Ҳақбердиев ва Достон Турдиев 28 март куни рингга чиқишади

BEPUL PROPAN

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган боксчилар Достон Турдиев ва Улуғбек Ҳақбердиев ўзларининг навбатдаги жангларини 28 март куни ўтказишади.

Достон ўша куни Хитойда рингга чиқиши кутилмоқда, бироқ ҳозирча рақиб кимлиги ошкор қилинганича йўқ. Бу боксчи шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Шулардан 4 тасини нокаут билан якунлаган.

Улуғбек Ҳақбердиев эса бўлажак жангини Қозоғистонда ўтказади. Унинг рақиби ҳам номаълум бўлиб турибди. Бу боксчи 5 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. 3 таси нокаут.

Comments

You must be logged in to commet!