Умар Кремлёв: "Бивол ва Бетербиев трилогияси Россияда бўлиб ўтади"

  • 28 Aug 14:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв россиялик машҳур боксчилар Дмитрий Бивол (24-1, 12 КО) ва Артур Бетербиев (21-1, 20 КО) ўртасидаги эҳтимолий трилогия ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Tecno

"Биз Бивол ва Бетербиев - оддий жанг эмас! Бу бутун дунё бокси учун тарихий воқеа. Улар Россия бокс мактаби етиштирган спортчилардир. Шу боис ушбу трилогияни айнан Россияда ўтказишга интиляпмиз. Айни дамда Дмитрий соғлиғини тикламоқда, бироқ бу вақтинчалик. Биз жангни ўтказиш учун барча имкониятларни яратдик. Ишонаманки, бокс мухлислари бу шоуни албатта кўришади. Саудия Арабистони ҳам учинчи баҳсни Россияда ўтказишга розилик билдирган",  — дея сўзларини якунлади IBA раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Бивол ва Бетербиев ўртасидаги иккинчи тўқнашувда Дмитрий ҳакамлар қарорига кўра зафар қучганди.

Comments

You must be logged in to commet!