Уни жамоада қолишга кўндиришди

  • 28 Jun 15:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” истеъдодли ҳимоячи Киран Тирни билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Tecno

“Канонирлар” 23 ёшли шотландиялик футболчи билан узоқ муддатли келишув имзолаган. Бироқ, шартнома муддати ва молиявий томонлар сир тутилмоқда.

- Биз Киран билан узоқ муддатли ҳамкорлик битимини тузганимиздан мамнунмиз. Унинг ўйинини кўрган одам дарров катта салоҳиятли ўйинчи эканини тушуниб етади. У жамоамизда узоқ муддат қолиши учун янги шартнома тузилди, - деди “Арсенал” спорт директори Эду.

- Бу биз учун ажойиб янгилик бўлди. Менга мураббий сифатида Тирни билан ишлаш ёқади. Унинг сифати, энергияси, профессионалиги майдонда ва ҳаётда доимо юқори даражада, - деб мамнунлигини билдирди бош мурабби Микель Артета.

Тасдиқланмаган хабарларга қараганда, шартнома 2026 йилнинг ёзигача имзоланган экан.

Comments

You must be logged in to commet!