Усик кутилмаган қарор қабул қилди!

  • 06 Jun 15:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик(22-0, 14 KO) Тайсон Фьюри(34-1-1, 24 KO) билан 21 декабрга белгиланган реванш жангидан сўнг биринчи оғир вазн тоифасига қайтиши мумкинлигини айтди.

"Ўйлайманки, реванш жангидан кейин вазнимни биринчи оғир вазнга тушираман. Чунки шу вазн тоифасида бирмунча якунланмаган ишлар бор, - деди Усик "Knockdown Rule" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Усик Бутунжаҳон бокс суперсериясида ғалаба қозониб, биринчи оғир вазнда барча камарларни тўплаган эди.

Айни дамда эса у супер оғир вазн тоифаси мутлақ чемпиони ҳисобланади ва у ушбу мақомга WBC камари соҳиби Тайсон Фьюрини мағлуб этган ҳолда эришган. 

Comments

You must be logged in to commet!