Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг қачон бўлиб ўтиши маълум!

  • 02 Nov 15:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

ESPN журналисти ва таниқли инсайдер Майк Коппингернинг хабар беришича, Тайсон Фьюри(34-0-1,24KO) ва Александр Усик (21-0,14KO) ўртасидаги оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жанг келаси йилнинг февраль ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Tecno

"Тайсон Фьюри ва Александр Усик февраль ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир вазн тоифасидаги мутлоқ чемпионлик учун жанг қилади. Бу ҳақда ESPN манбалари хабар берди", - деб ёзди Майк Твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз,аввалроқ жанг 23 декабрь куни бўлиб ўтиши мумкинлиги айтилганди, бироқ Фьюри унгача Фрэнсис Нганну билан жангда олган жароҳатларидан фориғ бўлишга улгурмаслигини маълум қилди.

Comments

You must be logged in to commet!