Вадим Абрамов: "Биринчи тўртта ўйиндан учтасини сафарда ўтказиш қийин бўлади"

  • 02 Feb 09:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Суперлига-2025 йилги мавсумига қуръа ташлангач, "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Тақвим унчалик яхши келди, дея олмайман. Ҳа, барибир турнир давомида барча рақиблар билан ўйнашга тўғри келади, аммо биринчи тўртта ўйиндан учтасини сафарда ўтказиш қийин бўлади. Аммо ҳар қандай қийинчиликка қарамай, яхши тайёрланиш ва курашиш керак.

- Бу йил ҳам мавсумни Наманганда "Навбаҳор"га қарши очилиш ўйини билан бошлаймиз. Бу турнир старти учун энг қийин рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Энг асосийси, Наманганда ўтган йилгидек ҳакамлар хатога йўл қўйишмаса бўлди, - деди бош мураббий.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!
Negmat Negmatov
02/02/2025 13:20
Хар мавсум шу Динамо Самарканд атайин шунака таквимга тушуришади, кандай килиб 4 турнинг 3 таси сафарда, УФА ПФЛ утирганлар калла жойида кадыми (ошкавокми )