Вавринка ва Федерар 3-даврада тўқнаш келиши мумкин

CHERY AUTO

Айни пайтда АҚШнинг Майами шаҳрида тенинс бўйича "мастерс" сериясига кирувчи мусобақанинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бир неча соат аввал турнирнинг асосий тўрига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Tecno

Унга кўра, швейцариялик 2 таниқли теннисчилар Стэн Вавринка ҳамда Рожер Федерер учинчи даврада тўқнаш келишлари мумкин. Қизиғи, улар яқинда ниҳоясига етган Индиан-Уэллсдаги "Мастерс"да ҳам худди шу босқичда ўзаро баҳс олиб боришган ва унда Федерернинг баланд келган эди. 

Юртдошимиз Денис Истомин саралашнинг иккинчи даврасида словакиялик Лукас Ласкога қарши баҳс олиб боради. Денис бу рақиб тўсиғидан ўта олса, асосий даврага йўл олади. Қуръанинг тўлиқ кўриниши бу ерда.

Comments

You must be logged in to commet!