Вьетнамда жанг ўтказадиган икки ўзбекистонлик боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этдилар (Видео)

  • 29 Jul 14:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал боксда жанглар ўтказиб келаётган ҳамюртларимиз Абдулазиз Нажмиддинов ва "Кичик Тайсон" номи билан яхши таниш бўлган Олимжон Назаров навбатдаги жангини 30 июль куни Виетнамнинг Вунг Тау шаҳрида "Cocky Buffalo" компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Супер ярим енгил вазн тоифасидаги (58,9 кг) Абдулазиз Нажмиддинов (9-0, 7КО) ушбу кечада Индонезия вакили Риво Кундимангга (9-3-2, 5КО) қарши жанг ўтказса, ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) Олимжон Назаров (28-5, 15КО) WBО Oriental камарини филиппинлик Бенведино Лигасдан (14-2-2, 9КО) ҳимоя қилади.

Tecno

Ушбу жанглардан аввал ҳамюртларимиз вазн ўлчаш ва нигохлар тўқнашуви маросимида иштирок этдилар.

Comments

You must be logged in to commet!