Виейранинг истеъфоси яқин
Италиянинг "Женоа" клуби бош мураббийи Патрик Виейра истеъфога чиқарилиши мумкин.
"La Gazetta dello Sport" нашри берган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти жамоанинг мавсумдаги ўйинларидан норози ва клуб спорт директори ҳамда бош мураббийни алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда. Франциялик мутахассиснинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. "Женоа" А Сериянинг 9-туридан сўнг 3 очко билан сўнги ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Виейра шогирдлари кейинги турда "Сассуоло"га қарши майдонга тушади.



Comments