
Вирц Мессининг натижасини такрорлади
"Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Еврокубокларда 17 та гол уриб, Лионель Мессининг натижасини такрорлади.
21 ёшли ярим ҳимоячи УЕФА Чемпионлар лигасининг 5-турида "Ред Булл Зальцбург"га қарши ўйинда (5:0) дубль қайд этди ва голлари сонини 17 тага етказиб қўйди.
Маълумот учун, фақат 3 нафар футболчи бу борада яхши натижа қайд этган - Эрлинг Холанд (23), Килиан Мбаппе (21) ва Роналдо (20).
Comments