"World Boxing" кубоги. Ҳамюртларимиз иштирокидаги жанглар якунланди!

  • 04 Jul 19:50
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Айни кунларда Қозоғистоннинг Остана шаҳрида "World Boxing" ташкилоти кубоги бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Бугун уч нафар боксчимиз ўз учрашувларини ўтказиши белгиланганди.

-51 кг вазнда вакиламиз Сабина Бобоқулова чорак финал баҳсида финландиялик Пила Каиво-Ожадан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақадаги юришини тўхтатди.

Яна бир юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ярим финалга йўлга олди. Боксчимиз -65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда бразилиялик Беатриз Оливеирани қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0.

+80 кг ярим финалида ҳамюртимиз Олтиной Сотимбоева мезбонлар спортчиси Елдана Талиповага қарши рингга кўтарилди. Сотимбоева 3-раундни тўлиқ ўзиники қилишига қарамасдан, дастлабки 2 раундда очколар эвазига ютқазгани боис мусобақа билан хайрлашди ва бронза медалини қўлга киритди.

 

Comments

You must be logged in to commet!