
Хаби Алонсо “Реал”га қанақа ҳужумчи кераклиги айтди. Мбаппе ҳам, Винисиус ҳам бу ролга мос эмас!
“Реал”ни қабул қилишга тайёргарлик кўраётган Хаби Алонсо ўзи йўлга қўядигар ўйин услубига мос чарм тўп усталарини саралашга киришган.
COPE нашрига кўра, испаниялик мутахассис ўзига яқинда “Қироллик клуб”да ўйнаб кетган Хоселуга ўхшаш ҳужумчи кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, олдинги чизиқда бўйи баланд форвард бўлиши шарт. У иккинчи қаватдаги курашларда ғолиб чиқиши ва мунтазам гол уриши талаб этилади.
Маълумки, 35 ёшли Хоселу 2023-2024 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилиб, жами 51 та учрашувда 19 та гол урган эди. Айни пайтда бу ҳужумчи Қатар чемпионатида тўп тепяпти.
Бундан ташқари, Хаби Алонсо клуб раҳбариятидан “Реал” тарбияланувчиси Нико Пасни ортга қайтаришни сўраган. Мадридликлар иқтидорли ярим ҳимоячни ўтган йили “Комо”га 6 миллион еврога сотиб юборганди.
Нико Италия чемпионатининг 33 та учрашувида олтита тўп киритиб, жамоадошларига 9 та голли пас узатди ва ишончли ўйинлари билан А Серия кашфиётларидан бири бўлди.
Comments