Халк "Порту"га қайтмайди

  • 07 Jan 21:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилиялик ҳужумчи Халк "Порту"га қайтмайди. Бу ҳақда Record нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли футболчи клуб раҳбарияти билан илиқ муносабатларни сақлаб қолган бўлсада, бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи. Айтиш керакки, Халк айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Халк фаолияти давомида "Витория", "Кавасаки Фронтале", "Консадоле Саппоро", "Токио Верди", "Порту", "Зенит" ва "Шанхай СИПГ" клубларида ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида 48 та ўйинда иштирок этган ва 11 та гол урган.

Comments

You must be logged in to commet!