Халқаро Паралимпия қўмитаси "Токио-2020" бекор қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

  • 22 Jan 15:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Токио-2020" ўйинлари бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ОАВда кенг тарқалгани ортидан Халқаро Паралимпия қўмитаси ташкилотга аъзо ассоциациялар электрон манзилига қуйидагича хабар юборди:

Tecno

“Ҳурматли иштирокчилар, сизга шуни маълум қиламизки, оммавий ахборот воситаларида "Токио-2020" бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу тахмин уларнинг шахсий фикрларини билдирувчи номаълум манбага асосланади ва ишончли эмас”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Токио-2020" Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирча 16 нафар ўзбекистонлик спортчи ушбу нуфузли мусобақага йўлланмани қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!