Хамес "Манчестер Сити"га қарши ўйинда "Эвертон"га ёрдам беролмайди

  • 26 Dec 10:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

"Эвертон" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес яқин икки учрашувда жамоасига ёрдам беролмайди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 29 ёшли колумбиялик футболчи жароҳати сабаб, "Шеффилд" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Хамес жорий мавсум АПЛда жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. “Эвертон” эса 26 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!