Хамес Родригес яна клубсиз қолди

  • 13 Apr 17:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Грециянинг "Олимпиакос" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес жамоани тарк этганини эълон қилди. Томонлар ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилишди. "Қизил-оқлар" 31 ёшли колумбиялик футболчига кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида муваффақиятлар тилади.

Tecno

Ҳамес сентябрь ойининг ўрталаридан бери "Олимпиакос"да ўйнаб келаётган эди. Колумбиялик юнон клуби сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шерикларига 6 та голли узатмани тақдим этди.

Европада футболчи бир қатор клубларда, жумладан, "Реал" ва "Бавария"да ўйнагани билан танилган. "Transfermarkt"портали мутахассислари Хамес Родригесни 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!