Харбин-2025: "Таркибида 4 нафар "Ҳумо" аъзоси бўлган Қозоғистон терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди

  • 14 Feb 13:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Hockey
CHERY AUTO

Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилган қишки Осиё ўйинларида таркибида 4 нафар "Ҳумо" хоккейчиси бўлган Қозоғистон миллий терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритди.

Tecno

Бугун турнир финалида қозоғистонликлар Япония терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи, ғалаба голини "Ҳумо" ҳужумчиси Андрей Буялский урди. Иккинчи голга Артём Лихотников узатма берди.

Айтганча, Лихотников турнир якунига кўра ўз терма жамоасининг энг самарали ўйинчисига айланди. Артёмнинг ҳисобида 20 натижали балл (4 гол + 16 узатма) мавжуд.

 

Comments

You must be logged in to commet!