Хави АПЛ клубида иш бошлаши мумкин

  • 15 Dec 17:59
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жамоа бош мураббийи Томас Франкнинг ўрнига Хави номзодини кўриб чиқмоқда.

Tecno

"Fichajes" нашри берган маълумотига кўра, лондонликлар ҳозирда клубни бошқараётган Томас Франкка ишончни йўқотмоқда. "Шпорлар" раҳбарияти Томаснинг ўрнига Хавини асосий номзод деб ҳисобламоқда. 

АПЛнинг 16-турида Франк шогирдлари "Ноттингем Форест"га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу мағлубиятдан сўнг "Тоттенхэм" 22 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави охирги бор "Барселона"ни бошқарган эди. У Каталония клубида 3 йил ишлаган. Шу давр мобайнида испаниялик мутахассис "кўк-аноранглилар"ни 143 та учрашувда бошқариб, улардан 91 тасида ғалаба,23 та дуранг ва 29 мағлубият кайд этган. Мураббий Ла Лига чемпионлиги ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!