Хави Мессининг "Барса"га қайтиши ҳақида гапирди

  • 02 Jun 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Хави ПСЖдан кетиши аниқ бўлган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг яна “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Tecno

“Мен “Барса” эшиклари унинг учун доим очиқлигини кўп марта айтганман. Мен мураббийман ва агар у келишга қарор қилса, бизга ёрдами тегишини аниқ биламан.

Ўйлайманки, у ҳали ҳам юқори савияда ўйнай олади. Агар у "Барса"га ўтишни истаса, бу барча каталонияликлар, айниқса мураббий учун эшиклар очиқ”, - деди Хави.

Маълумот учун, Месси 2003-2021 йилларда "Барселона" сафида тўп сурган ва 520 та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 474 та гол урган.

Comments

You must be logged in to commet!