Хави сайёрамизнинг энг кучли клуби номини айтди

  • 01 May 17:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Манчестер Сити"ни дунёнинг энг яхши жамоаси деб ҳисоблайди. "Шаҳарликлар" эндиликда учта соврин ютиш имкониятига эга. Чунки улар премьер-лигада чемпионлик пойгасида пешқадамлик қилмоқда ва тез орада Чемпионлар лигаси ярим финали ва Англия кубоги финалида ўйнайди.

"Агар "Манчестер Сити" треблга эришса, бу адолатдан бўлади. Менимча, бу жамоа айни дамда сайёрамизнинг энг яхшиси”, - деди Хави матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Хави аввалроқ Хосеп Гвардиола қўл остида футболчи сифатида ўйнаган. Эрнандес Гвардиола қўл остида "Барселона"да икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Comments

You must be logged in to commet!