Хави: Шу ўйинчини олсак, енгилмас жамоа бўламиз!

  • 05 May 10:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалини Каталонияга олиб келмоқчи. Испания мутахассис сенегаллик ўйинчи келиши билан жамоанинг ҳимоя чизиғи сезиларли даражада кучайишини таъкидламоқда.

Аслида Калиду Кулибали анчадан бери Европа грандлари нишонида турибди. Бироқ “Наполи” раҳбарияти уни қўйиб юбормаяпти. Калидунинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди. Каталонияликлар унинг агентидан “Наполи” билан янги битим бўйича музокара бошламасликни сўраган.

Неаполликлар асосий ўйинчиси билан хайрлашишга тайёр эмас. Улар Калидуни жамоада олиб қолиш учун қўлидан келганини қилмоқда.

30 ёшли футболчи А Серияда 24 та учрашувда қатнашиб, ўз вазифасини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас узатиб берди.

Comments

You must be logged in to commet!