Хави: Унга “Барса”да “нон” йўқ!

  • 18 Dec 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Каталония клубига келиши кутилган “Реал Сосьедад” ўйинчиси Аднан Янузай бўйича якуний қарорини эълон қилди.

Айтиш жоизки, каталонияликларга 26 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячини олишни унинг агенти Мино Райола таклиф қилган эди. Чунки, Янузайнинг шартномаси мавсм охирида якунига етади. “Реал Сосьедад” агар у янги битим имзоламаса қишда сотиб юборишни режалаштирган.

Хави Янузайни олиш таклифини рад этди. Испаниялик мутахассис бу ўйинчига “Барселона” таркибида жой йўқлигини очиқчасига айтди.

Жорий мавсумда Аднан 17 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилган. Унинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!