Хави ва “Барса” раҳбарлари ўртасида зиддият чиқди

  • 27 Jun 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ва бош мураббий Хави Эрнандес ўртасида янги шартнома бўйича келишув жараёнида зиддият чиқди.

Tecno

Таниқли инсайдер Фернандо Поло томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича молиявий масалаларни келиша олмаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, Хави Эрнандес раҳбарият нафақат унинг, балки мураббийлар штабининг қолган вакиллари маошини ҳам оширишини талаб қиляпти.

Бироқ, молиявий инқироздан чиқиб кета олмаган “барса” хўжайинлари фақатгина бош мураббий маоши оширилишини уқтирмоқда.

Хави Каталония клубида 2021 йилнинг ноябридан ишлаб келмоқда. У якунланган мавсумда жамоани Испания чемпионига айлантирди. Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Comments

You must be logged in to commet!