Хўжайиндан хафа бўлган “бўрилар”нинг энг каттаси клубдан кетади

  • 16 Nov 19:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Вулверхэмптон”нинг энг бақувват футболчиси Адама Траоре клуб раҳбариятидан норози бўлмоқда.

Tecno

Ўтган мавсумда 18 та гол уриб ўзини кўрсатган  24 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи даромадли янги битим таклиф қилинишини кутаётган эди. Бу борада томонлар музокарага ҳам киришгани хабар қилинди. Амалда эса, Траорега етарли даражада ўйин амалиёти берилмаяпти.

Жорий мавсумда у атиги учта ўйинда бошланғич таркибда майдонга тушди холос.

Футболчининг агентлари бу Адамани янги шартномага кўндириш учун ўйлаб топилган ҳийла эканини айтмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, жисмонан бақувват бўлган ўйинчининг кўнгли нозик бўлиб чиқди. Клуб раҳбариятининг турли найрангларидан хафа бўлган истеъдодли ярим ҳимоячи жамоадан кетишни ўйлаяпти. Унга харидор клубларнинг навбати эса жуда узун.

Comments

You must be logged in to commet!