
Холанд жамоа имкониятига қандай баҳо берди?
“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд ўзи халқаро миқёсда ўйнаб келаётган Норвегия миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имкониятига баҳо берди.
- Норвегия ҳеч қачон жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмайди. Агар биз навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма олсак, мана шунинг ўзи мундиалда ғалаба қозонишга тенг муваффақият бўлади. Бу энг катта ютуққа айланади ва Осло кўчаларида ақлбовар қилмас сайллар бошланиб кетади.
Норвегия ва АҚШни таққослашим мумкинми? Тўғриси, АҚШ ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмайди, дегим келмаяпти. Улар мусобақада зафар қучса, уялиб қоламан. Лекин уларнинг чемпионлик имконияти бир фоизга тенг, бизники эса, шунинг ярми холос, - деди Эрлинг Холанд.
Норвегия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг минтақавий саралаш босқичида дастлабки тўртта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва “I” гуруҳи пешқадамига айланди.
Comments