Ямаль одамлар уни Месси билан солиштиришлари ҳақида: “Ўз тарихимни яратиш мен учун муҳим”

  • 05 Sep 21:56
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямал одамлар уни Лионел Месси билан солиштиришлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- "Бунга эътибор бермаслик керак деб ҳисоблайман. Агар сизни тарихдаги энг яхшиси билан солиштирса, демак сиз тўғри иш қиляпсиз. Менга фарқи йўқ, мен ўзлигимча қоламан. Ўз тарихимни яратиш мен учун муҳим", - деди 17 ёшли футболчиси “Marca” нашрига.

 Ямаль бу йил "Олтин тўп"га номзодлардан бири ҳисобланади. Месси 30 та номзод қаторига киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Лионел саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Тақдирлаш маросими 28-октябр Парижда бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!