Ямалдан зўри чиқди

  • 05 Nov 15:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич тўртинчи турини Чехияда ўтказиб, Праганинг “Славия” жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди.

Tecno

Бу учрашувда ушбу нуфузли турнирнинг янги рекорди ўрнатилди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида лондонликлар бош мураббийи Микель Артета майдонга 15 ёшли вундеркинд Макс Доуменни туширди.

Доумен баҳсга қўшилиши билан Чемпионлар лигаси тарихида ўйнаган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Ўйин вақтида Доумен 15 ёшу 308 кунлик эди.

Англиялик футболчи шу тариқа “Боруссия Дортмунд” вакили Юссуф Мукоко ва “Барселона” юлдузи Ламин Ямал рекордини янгилади.

Мукоко қитъанинг энг нуфузли турнирида дебют қилганида 16 ёшу 18 кунлик бўлган. Ламин Ямал эса, 16 ёшу 68 кунлигида илк бор Европа Чемпионлар лигасида тўп тепган.

Макс Доумен жорий мавсумда барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда беш маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли пас ёздириб қўйишга ҳам улгурган.

Comments

You must be logged in to commet!