
Яна бир курашчимиз жаҳон чемпионатида кумуш медал билан тақдирланди
Грецияда спорт курашлари бўйича У17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир кумуш медали ёзилди. -55 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган эркин курашчимиз Абдумалик Жалолдинов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Юртдошимиз япониялик рақиби билан кечган шиддатли финал баҳсида 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Comments