
Япониядан қуруқ қайтмадик...
Японияда ўтаётган пара тоғ чанғиси бўйича Осиё кубогининг 140 ва 250 метр масофага ўтказилган слалом ҳамда гигант слалом баҳсларида ҳамюртларимиз муваффақиятли старт олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Асел Турдимуратова (LW6/8-2 класс) 140 метр масофада ўтган слалом беллашувларида кумуш медални қўлга киритди. Ушбу масофадаги яна бир вакилимиз Юлдуз Маҳмудова (LW2 класс) бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, гигант слалом 250 метр масофада Асел Турдимуратова (LW6/8-2 класс) бронза медалига эга чиққан бўлса, Фирдавс Ҳидоятов (LW4 класс) мазкур масофани учинчи бўлиб босиб ўтди.
Маълумот ўрнида: мазкур мусобақа спортчиларга 2026 йил Италияда ташкил этиладиган қишки Паралимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
Comments