Яссин Буну ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтади!

BEPUL PROPAN

"Севилья" дарвозабони Яссин Буну фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум бўлишича, посбон "Ал-Ҳилол" билан келишувга эришган. У клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чекади. Саудияликлар Буну учун "Севилья"га 21 миллион евро тўлаб беради. 

Маълумот ўрнида, бугун тунда Яссин "Севилья" сафида УЕФА суперкубоги финалида иштирок этди ва пенальтилар сериясида "Манчестер Сити"га имкониятни бой бериб қўйди. 

Comments

You must be logged in to commet!