Ёзда “Рома”да бўламан

  • 13 Jan 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Рома” мутасаддилари ҳарчанд уринмасин қишки трансферлар вақтида бош мураббий Жозе Моуриньо сўраган футболчи – Давиде Фраттезини қўлга кирита олмади.

Tecno

Рим клубида тарбияланган ярим ҳимоячининг ўзи ҳам пойтахтга қайтишга рози бўлганди. Лекин “Сассуоло” мавсум ўртасида асосий ўйинчиларидан бирини қўйиб юборишга кўнмади.

Tuttomercatoweb  нарши тарқатган маълумотга кўра, Фраттези Рим клуби раҳбариятига мавсум тугаши билан “бўрилар” сафига қўшилишга ваъда берган.

23 ёшли ярим ҳимоячининг сассуололиклар билан ҳамкорлиги 2026 йилгача расмийлаштирилган. Шунинг учун римликлар ўйинчи учун маблағ сарфлашига тўғри келади.

Comments

You must be logged in to commet!