Юрген Клопп "Ливерпуль" сотиб ололмайдиган юлдуз ҳақида гапирди

  • 12 Jul 07:05
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем бир неча гранд жамоалар диққат марказида бўлиб турибди. Аммо уни сотиб оладиган "мард" топилмаяпти.

Tecno

Жумладан, номзодлар қаторида "Ливерпуль" ҳам тилга олинганди. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп инглиз вундеркиндининг Англияга қайтиши ҳақида фикр билдирди: "Жуд трансфер бозорида эмас. Бу унинг биринчи муаммоси. Аслини олганда, бу футболчининг ягона муаммоси ҳисобланади",-дея ҳазил қилди Клопп.

"Асаларилар" раҳбарияти 19 ёшли футболчини сотиб олмоқчи бўлган харидордан 100 миллион евро талаб қилмоқда. Шу боис, даъвогарлар камида яна бир мавсум сабр қилишни маъқул кўрди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йилга қадар амал қилади.

Беллингем 2 йил олдин "Бирмингем"дан дортмундликлар таркибига келиб қўшилганди.

Comments

You must be logged in to commet!