"Ювентус" "Ал-Ҳилол" таклифини рад этган ҳужумчини жамоага олиб келмоқчи

  • 14 Jun 16:43
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва Душан Влахович жамоани тарк этган тақдирда иккита ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Вариантлардан бири - Рандаль Коло-Муанини ижара муддати тугагач ПСЖдан сотиб олиш. "Ювентус" шунингдек, "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.

Маълумот учун, Осимхен Саудияга бормоқчи эмас ва "Ал-Ҳилол"нинг учта таклифини рад этди.

Ўтган мавсумда ҳужумчи "Галатасарой" сафида ижара асосида тўп тепган эди. У клуб учун барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Comments

You must be logged in to commet!