"Ювентус" дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 28 Jan 16:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин.

Tecno

30 ёшли италиялик футболчининг хизматларига "Ювентус"дан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра,  Жоржиньо "кекса синьора"нинг мавсумлар оралиғидаги энг асосий трансфер мақсадига айланган.

“Ювентус” бундан ташқари "Барселона"нинг нидерландиялик хавбеки Френки де Йонгга ҳам қизиқмоқда.

Жоржиньо жорий мавсум "Челси" сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 45 миллион еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!