"Ювентус" Роналдуга ўринбосар топди

  • 18 Sep 18:25
  • Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

«Ювентус» раҳбарияти бу ёзда жамоани тарк этган Криштиану Роналдуга ўринбосар излашда давом этмоқда.

Tecno

Италиянинг "Calciomercato" нашри хабарига кўра, "Ювентус" ПСЖ футболчиси Мауро Икарди билан қайта музокаралар ўтказишни бошлаган. Трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида туринликлар аргентиналик билан шартнома тузишга улгура олмаган эди.

Икардига жорий мавсум "ПСЖ"да аниқ жой кафолатланмаган. Футболчи Лионель Месси жамоага келганидан кейин етарли ўйин амалиётига эга бўла олмайди. Трансфермаркт портали ҳужумчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Икарди жорий мавсум парижликлар сафида Лига 1 доирасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди.

Comments

You must be logged in to commet!