"Ювентус"га Обамеянг керак эмас. Туринликлар бошқа ҳужумчини кўзлашмоқда

  • 29 Jun 23:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" клуби "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг билан ортиқ қизиқмайди. Бу ҳақда Bleacher Report нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар бу борада "Наполи"  ҳужумчиси Аркадиуш Милик номзодига тўхталган. "Ювентус" аллақачон ушбу трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол уришга эришди. Унга “Интер” асосий даъвогар ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!