
Зидан барча даврларнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди
Жаҳон футболи афсонаси даражасига кўтарила олган франциялик футбол юлдузи Зинедин Зидан барча даврларнинг энг зўр чарм тўп устаси сифатида кимни тан олишини айтди.
- Агар футбол оламида барча даврларнинг энг зўр ўйинчисининг номни айтиш керак бўлса, мен Бразилия терма жамоасида порлаган Роналдони танлайман. У майдонда ақлбоқар қилмас ишларни уддаларди. Рақибини “ҳозир финт ишлатаман”, деб огоҳлантириб, ўша финт билан алдаб ўтиб кетарди, - деди Зинедин Зидан.
Роналдо футболчилик даврида “Крузейро”, “ПСВ Эйндховен”, “Барселона”, “Интер”, “Реал Мадрид”, “Милан” ва “Коринтианс” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Клубар миқёсида бразилиялик юлдуз энг кўп учрашувни “Реал”да ўтказган. Мадридликлар таркибида 177 марта майдонга тушган ҳужумчи рақиблар дарвозасини 104 маротаба ишғол қилган.
Бразилия терма жамоасида жами 99 та ўйинда иштирок этган Роналдо ўз ҳисобига 62 та гол ва 32 та ассист расмийлаштириб қўйган. Экспертлар агар бу футбол афсунгари оғир жароҳатларга йўлиқмаганида статистикаси бундан ҳам юқори бўлишини кўп таъкидлаб келади.
Comments