
Зидан қачон ва қайси жамоада иш бошлаши аниқ бўлди
2021 йили “Реал” бош мураббийлигидан кетганидан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан яна севимли касбини давом эттириш имконига эга бўлди.
Defensa Central нашрининг маълум қилишича, Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Дидье Дешам ўрнини эгаллаб, Франция миллий терма жамоаси бош мураббийига айланиши кутиляпти.
RMC Sport нашри журналисти Жильбер Брисбуа бу маълумотларни тасдиқлади.
Зиданнинг ўзи яқинда журналистларга интервью бериб, ҳамон ўзини футбол мураббийи сифатида ҳис қилаётгани ва маъқул таклифлар бўлса, ишга киришишга тайёрлигини маълум қилган.
Франция терма жамоасини узоқ муддатдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Дидье Дешам ҳам бу маълумотларни хотиржам қабул қилди.
- Зизу бош мураббийлик учун ажойиб номзод. Табиий ва ҳамма кутган танлов, - деди Дидье Дешам.
Таъкидлаш жоизки, Франция терма жамоасини бошқариш Зинедин Зиданнинг асосий орзуси ҳисобланади. Ана шу мақсадда, франциялик мутахассис ўзига ҳар йили қатор клублардан бўладиган таклифларни қабул қилмай келмоқда.
Comments