Зинедин Зидан ПСЖни бошқариш таклифини рад этди

  • 08 Jun 17:12
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ Кристоф Галтьени бош мураббийликдан бўшатгани ҳақида хабар берилганди.

"Le Parisien" нашрининг хабар беришича, бир неча ҳафта олдин Париж клуби Зиданга кейинги мавсумда жамоани бошқаришни таклиф қилга. Бироқ франциялик мутахассис бу таклифни рад этган. Аввалроқ, ПСЖ Зиданни дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айлантиришни режалаштиргани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, похтахт клубининг футбол бўйича маслаҳатчиси Луис Кампос Парижда "Бавария"нинг собиқ устози Юлиан Нагелсманнинг вакили билан учрашгани хабар қилинганди. Учрашувда немис мутахассиси билан мумкин бўлган ҳамкорлик тафсилотлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ПСЖ Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике ва "Байер" билан ишлаётган Хаби Алонсо вариантини кўриб чиқмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Узимдааа Мендааа
08/06/2023 18:01
Зидан узига ишончини йукотган