- Superleague
- Matchday 12
Navbahor
- Jamshid Iskanderov 43'
- Oston O‘runov 49'

28/05/2023 20:00
Olympic
- Ruslanbek Jiyanov 90+3'
-
90+6'
Баҳс якунига етди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Олимпик"ни қийинчилик билан мағлуб этди - 2:1.
-
90+3'
ГОООООООООООЛ! "Олимпик" вакили Жиянов ажойиб ҳаракатлари билан Юсупов дарвозасини ишғол қилди - 2:1.
-
90'
Беллашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
-
86'
Мезбонлар сафида Ўрунов ўрнига Собиржонов тушди.
-
82'
81-дақиқада "лочинлар" таркибида навбатдаги ўзгариш юз бериб, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Шоҳруз Норхонов майдонга тушди.
-
80'
Отабек Жўрақўзиев ўз ўрнини Муҳаммадали Ғиёсовга бўшатиб берди.
-
77'
"Олимпик" таркибида Алишер Одилов ўрнига Темур Мамасидиқов, Фаррух Мухторов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов майдонга туширилди.
-
75'
Шаҳбоз Жўрабеков ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
74'
"Навбаҳор" таркибида илк ўзгариш юз бериб, Аброр Исмоилов ўрнига Жасурбек Яхшибоев майдонга тушди.
-
72'
Аброр Исмоилов майдон ташқарисида тиббий ёрдамга муҳтож.
-
69'
Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида ажойиб ҳаракатлар амалга оширди. Аммо вазият "олимпиячилар"га самара келтирмади.
-
67'
Тўп назорати майдон эгаларида.
-
63'
Учрашув давом этади. Ҳаммаси жойида!
-
61'
4 та футболчи майдонда ётибди. Улар жиддий тўқнашувда иштирок этди.
-
59'
"Олимпик" футболчилари бурчак зарбасига эга бўлди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
-
56'
Жамшид Болтабоев ва Абдурауф Бўриевга сариқ карточка кўрсатилди.
-
52'
Наманганликлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
49'
ГООООООООООЛ! Остон Ўрунов "Олимпик" дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
-
47'
Отабек Жўрақўзиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
-
46'
Иккинчи тайм старт олди.
-
45+2'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида "Олимпик"ни мағлуб этмоқда.
-
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
-
43'
ГООООООООООООЛ! Аброр Исмоиловнинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни Искандеров дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
-
41'
Саидазамат Мирсаидовга сариқ карточка кўрсатилди.
-
38'
Майдон марказида Жалолиддиновга нисбатан фол ишлатилди.
-
35'
Энди "Олимпик" футболчилари майдонда устунлик қилмоқда.
-
32'
Исмоилов ўта қулай имкониятни бой берди. Абдунабиев яна сейв қилди.
-
31'
Учрашув темпи тобора ошиб бормоқда.
-
28'
Жўрақўзиевнинг боши билан дарвозага йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
24'
Жасур Жалолиддинов қулай вазиятда турган Одиловга тўпни етказиб бера олмади. Шу тариқа, ҳужум самарасиз якунланди.
-
21'
"Олимпиячилар" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
-
19'
"Олимпик" футболчилари ҳимоядан чиқиб кетишда қийинчиликка дуч келмоқда.
-
16'
Болтабоевнинг узоқдан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.
-
14'
Искандеровнинг узатмасидан кейин Жокич боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ!
-
10'
"Олимпик"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.
-
7'
Ухх. "Лочинлар" кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил этмоқда. Абдунабиев қатор сейвлар ижро этди.
-
5'
"Навбаҳор" футболчиси тепган тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.
-
3'
Вазият наманганликлар учун фойда келтирмади.
-
2'
"Навбаҳор" жарима зарбасига эга бўлди.
-
1'
Учрашувга старт берилди.
-
*'
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда!